СИЗГА ҲАР ҚАНДАЙ
ИҚТИСОДИЙ НИЗОНИ ҲАЛ ЭТИШДА ЁРДАМ БЕРАМИЗ

2009 йилдан буён барча тадбиркорлик субъектларига, инвесторлар ва халкаро компаниялар учун самарали юридик хизмат кўрсатамиз.

ХИЗМАТ ТУРЛАРИ

Ҳуқуқий низоларингизни бартараф этамиз

ИҚТИСОДИЙ
НИЗОЛАР

Мураккаб иқтисодий низоларда сизнинг манфаатларингизни биринчи ўринга қўйадиган тажрибали ва самарали вакилингиз бўлиши лозим. Sam Lex Universalis адвокатлик фирмасининг жамоаси ҳар бир ўз мижозига индивидуал ёндашиб, низони ҳал этишда унинг мақсадлари биринчи ўринда туради.

ИНТЕЛЕКТУАЛ
МУЛК

Ҳозирги рақобатли даврда интелектуал мулк ҳар бир тадбиркорлик субъектининг қон томири ҳисобланади. Sam Lex Universalis интелектуал мулк амалиёт сифатида пайдо бўлган кундан бошлаб, ўз мижозларига интелектуал мулк активларини аниқлашда, уларни бошқаришда, самарали ҳимоя қилишда ёрдам бериб келмоқда.

КОРПОРАТИВ НИЗОЛАР

Корпоратив ва иқтисодий ишлар бўйича тажрибали ҳуқуқшунос сизнинг ҳар қандай муаммоларингизга ечим топиб бера олади. Сизга эса натижа муҳим. Шунингдек, кўп соҳадан хабари бор, маҳаллий ва халқаро қонунчиликни амалий жиҳатдан тўлиқ биладиган тажрибали ҳамда самарали мутахассис зарур.

биз низони креатив бартараф этувчилармиз

Тадбиркорлик субъектлари, турли хил соҳадаги компаниялар, жамиятлар, хусусий, оилавий корхоналар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг энг асосий мақсади даромад олишдир.

Тадбиркорлик соҳасидаги муносабатлар, яъни бизнес-муносабатлар одатда икки ва ундан ортиқ томонлар ўртасидаги келишув(шартнома)дан мавжуд бўлади.

Мазкур келишувлар қоидаларига зид равишда контрагент ўз мажбуриятларини тегишли даражада бажармаганлиги сабабли, шунингдек келишув тузилишидан олдин контрагентни текширмасдан келишув тузилиши минглаб тадбиркорлик субъектлари банкротлик ёқасига олиб келган.

Ўртада пайдо бўлган низони қисқа вақт ичида қонуний ҳал қилиш бизнесларни қутқариб қолиши мумкин.

Қонуний жиҳатдан ўз фаолиятини ҳимоялаб олган тадбиркорлик субъектлари ҳозирги кунда мўтадил фаолият олиб боришмоқда.

Биз ҳар доим ўз мижозларимиздан қуйидаги маслаҳатга қатъий риоя қилишларини сўраймиз:

Ҳар бир контрагент билан шартнома тузишдан олдин унинг фаолиятини текширтириб кўришларини, контрагентнинг бошқалардан қарздорлиги, банкдаги кредитларини, у билан бирга ҳамкорлик қилаётган компанияларнинг фикрларини ўрганиб, кейингина шартнома тузиш жуда муҳимдир.

Бугунги кунда маҳаллий ва халқаро ҳамжамиятда корпоратив низолар ўзининг мураккаблиги билан алоҳида эътиборга тортади.

Инвестиция киритилган ташкилотларда, уларнинг иштирокчилари ўртасидаги корпоратив низолар қанчалик уларнинг соғлигига, вақтига, пул маблағларига зарар етказиб, жабрланишларига сабаб бўлмоқда.

Бундан ташқари, давлат органларининг ноқонуний қарорлари билан тадбиркорлик субъектларининг манфаатларига оғир таъсир кўрсатиб, қанчадан қанча муаммоларга олиб келаётганини амалиётда кўриб, одам ҳайратланади.

Нима бўлган тақдирда ҳам, Sam Lex Universalis адвокатлик фирмаси адолат тарафида бўлиб, ўз халол меҳнати билан, кретив ва индивидуал ёндашуви билан минглаб тадбиркорлик субъектларига ёрдам бериб келмоқда.

Агарда сизнинг низонгизни бартараф этиш йўли мавжуд бўлса, биз албатта уни топиб, сизнинг манфаатларингизни ҳимоя қиламиз.

НИМА УЧУН БИЗ?

Бизнинг обрўимиз биздан олдинда юришининг бир неча сабаблари мавжуд. Биз 10 йилдан зиёд олиб бораётган иқтисодий соҳага ихтисослаштирилган ҳуқуқий амалиётмиз жуда кўплаб илтифотларга, тавсияларга сазовор бўлиб келмоқда. Агар сизнинг бизнесингиз бировнинг айби билан зарар кўраётган бўлса, биз ёрдам беришга тайёрмиз. Sam Lex Universalis адвокатлик фирмасининг бошқарувчи шериги Хусанов Шохрух нима учун иқтисодий низолар бўйича тан олинган эксперт ва етакчи мутаҳссиси ҳисобланишини билиш учун мазкур сайт билан батафсил танишинг.

SAM LEX UNIVERSALIS

ЮҚОРИ МУВАФФАҚИЯТ КЎРСАТКИЧИ 98.1%

кОМПЛЕКС ҲУҚУҚИЙ ХИЗМАТЛАР

тажрибали ЭКСПЕРТЛАР ЖАМОАСИ

ҚИСҚА ВАҚТ ИЧИДА НАТИЖА

ЭКСПЕРТЛАР ЖАМОАСИ

Ҳуқуқий низоларингизни бартараф этамиз

ХУСАНОВ ШОХРУХ

Ҳуқуқий соҳаларда ва юрисдикцияларда тажрибага эга бўлган Хусанов Шохрух ўз мижозларини мамлакатдаги судларда мураккаб иқтисодий ва корпоратив низолар бўйича ҳимоя қилади. Маҳаллий ва халқаро иқтисодий ҳуқуқ соҳасининг етук мутахассиси ҳеч қачон низоларни ҳал этишда ўз ёрдамини ва креатив ёндашувини аямайди.

ШУКУРОВ ВАХОБ

Мижозлар орасида Шукуров Вахоб агробизнес соҳасида суд ишларини юритиш ва комплекс юридик хизмат кўрсатиш бўйича тан олинган эксперт ва мутахассис ҳисобланади. Унинг бу соҳадаги кўп йиллик тажрибаси ҳамда қишлоқ хўжалиги компаниялари ва давлат органлари билан ҳамкорликда фаолият олиб бориши низоларни қисқа муддатларда хал бўлишига асосий омил бўлиб хизмат қилади.

КУРБОНОВ ИСРОИЛ

Халқаро савдо ҳуқуқи соҳасида ва юрисдикцияларда тажрибага эга, тадбиркорлик субъектлари манфаатида маҳаллий ва халқаро иқтисодий шатномаларини тузишда ўз амалий тажрибасидан келиб чиқиб, сифатли ва ҳар томонлама пухта импорт ва экспорт шартномаларини тузишда ёрдам беради.

МУХСИНОВ ЗАФАР

Адолат ва эзгулик тарафдори, адвокатлик фирмасининг етук мутахассисларидан бири Мухсинов Зафар тадбиркорларга ва ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлган шахсларга ҳар доим индивидуал ва сифатли ёрдам беришга интилади, ёрдамга муҳтож бўлган шахсларнинг муаммоларини ҳал қилинишини ва натижани биринчи ўринга қўяди.

ТИЛЯЕВ ОРТИҚ

Жиноят ҳуқуқи соҳасида улкан тажрибага эга бўлган Тилляев Ортиқ, ўз мижозларини энг қийин ва оғир вазиятлардан қутқара олган, жиноят судларида адолатга эриша олган, ҳақиқат ва эзгулик йўлида ўз ёрдамини аямайдиган етук мутахассис сифатида ҳурмат қозонган.

Низонгизни қисқа муддатларда ҳал қилишга ёрдам берадиган энг самарали ва ишончли юридик хизмат турларини таклиф қиламиз

 

 

N

11 йилдан буён Адвокат Хусанов Шохрух тадбиркорлик субъектлари энг оғир вазиятларида ҳуқуқий ҳимоя қилиб келмоқда.

N

Сиз аввало инсонсиз, навбатда иш тури эмас. Биз сизни ва мақсадларингизни биламиз ҳамда тушунамиз. Бошидан охиригача сизни қўллаб-қувватлаймиз.

N

Мураккаб низолар ҳеч қачон бизни қўрқитмаган. Низонинг ечимига креатив ва кенг қамровли дунёқараш билан ёндашув, ҳар қандай ниозни самарали ва қисқа муддатда бартараф этиш имконияти берган.

N

Хизматларимизнинг нархлари шаффор. Сиз бошиданоқ ҳимоянгиз неча пулга тушишини биласиз, ҳеч қандай сьюрпризлар мавжуд эмас.

N

Бизнинг жамоамиз йиллар давомида 1000 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилиб қелмоқда. Агарда сизнинг ҳуқуқ ва манфаатларингизни ҳимоя қилиш имконияти мавжуд бўлса, биз уни топамиз ва ҳаётга татбиқ этамиз.

N

Сизнинг низонгизга ойдинлик киритиб, ечим таклиф қиламиз.

N

Низога баҳо бериш, ечим таклиф қилиш, яъни комплекс ва индивидуал консультациямиз мутлақо бепул.

N

Сизнинг ҳолатингиздан келиб чиқиб, индивидуал стратегиялар таклиф этамиз.

N

Биз мижозларимизга ҳурмат билан муносабат қиламиз ва мислсиз мадад кўрсатамиз.

биз ҳақимизда

 

Бизнинг компаниямиз қурилиш соҳасида кўплаб лойиҳаларни амалга оширади ва ушбу лойиҳаларни амалга оширишда бизларга кўплаб контрагентлар ёрдам беради, бироқ иш давомида маълум контрагентлар билан низолар келиб чиқиши мумкин, бу одатий ҳол, мазкур ҳолатларда бузилган ҳуқуқларимиз тиклаш мақсадида «SAM LEX UNIVERSALIS» АФ ҳузуридаги Халқаро тижорат ҳакамлик судига мурожаат қиламиз. Судьялар томонидан низоларимиз адолатли, объектив ва тез кўриб чиқилиш иш фаолиятимизда самарадорликни тушурмасликга сабаб бўлади. Мен «SAM LEX UNIVERSALIS» АФ ҳузуридаги Халқаро тижорат ҳакамлик судини барчага тавсия қиламан. Судьяларга раҳмат.

— «ENTER Engineering Pte. Ltd.» компаниясининг юридик бошқармаси бошлиғи Ражабов Нодир

Бугунги кунда Ўзбекистон ва халқаро иқтисодий ҳуқуқ қонунчилигини яхши биладиган мутахассис топиш қийин. Мен чин кўнглимдан чет тилларида ишни олиб бора оладиган, импорт-эскпорт муносабатларини ҳимоя қила оладиган “Sam Lex Universalis” адвокатлик фирмасининг жамоасига раҳмат айтаман ва ҳаммага тавсия этаман. Импорт-эскпорт муносабатларидан вужудга келадиган низолар бир неча миллион долларлар билан боғлиқ, тажрибасиз, билимсиз адвокатларнинг иш олиб бориши оқибатида бу пуллардан қуруқ қолишни ҳеч ким хоҳламайди. Менинг танловим “Sam Lex Universalis”.

— «KAPLANSER SAM» қўшма корхонасининг таъсисчи Ф.Сайфиев

“Sam Lex Universalis” АФнинг жамоаси менга ишонарли ҳимоя қўлларида эканлигим хиссини бағш этди. Мен шахсан бир неча такшилотларда таъсисчиман, бошқа сўзлар билан айтганда инвесторман. Мен инвестор бўлган ташкилотларнинг сони кўп ва уларнинг барчаси ҳал хил соҳага оид компаниялардир. Ҳар бир соҳанинг эса ўзига хос ньюанслари бор, шу сабабдан ҳам “Sam Lex Universalis” жамоасини мени қойил қолдиради, ҳаттоки улар шу соҳаларни мендан ҳам яхши тушунашади.

— «BOURSA NATIONAL» таъсисчиси доктор Салах Алотман

муваффақиятсизликнинг

аСОСИЙ САБАБЛАРИ

Агар сиз адвокатни ёллашни ва адвокат ўз навбатида сизни қонуний равишда вакиллик қилишга рози бўлса, иккала томон учун муносабатлар бошланади. Бунда, энг асосий мақсад битта – низо бўйича ҳуқуқий ечим топишдир.

Исталган натижага эришиш учун иккала томон ҳам масъулият билан низога ёндашмоғи лозим. Адвокат-мижоз муносабатлари ўзаро тушунишни, ҳамкорликни ва машақатли меҳнатни ўз ичига олади.

Тажрибасиз ва арзон адвокатларни ёки юридик хизматларни ёллаган мижоз 63,2% ҳолатда муваффақиятсизликка учрайди. Сўнгра, мижоз кўп йиллик тажрибага эга ва самарали натижага олиб кела оладиган адвокатни излашни бошлайди.

Нима бўлган тақдирда ҳам, сизнинг низозингиз ечилишининг икки хил оқибати мавжуд. Йо сиз ғолиб бўласиз ёки йўқ, муваффақиятсизликка учрайсиз.

Муваффақиятсизлик, бу – зоя сарфланган меҳнат, пул маблағлари, соғлиқ ва вақт.

1-йўл

ТАСЛИМ БЎЛИШ

Сиз низонгиздан, низонгиз ҳал бўлиши оқибатида қўлга киритиладиган барча ютуқлардан, хоҳиш-истакларингиздан, мақсаларингиздан қўл силтаб воз кечишингиз мумкин. Аммо, тан олайлик, агар мағлуб бўлишни хохлаганингизда сиз бу сатрларгача ўқимаган бўлар эдингиз.

2-йўл

ТАВАККАЛ ҚИЛИШ

Сиз энг яхши қонуний ҳимояга муносиб эканлигингизга ишонасиз. Сиз ўзингиз қонунчиликларни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиб, ўзингизни ҳимоя қилишингиз мумкин. Ёки арзон ва тажрибасиз адвокатни ёллашингиз мумкин. Агарда пул маблағларингизни, соғлигизни ва вақтингизни зоя сарфламоқчи бўласангиз, албатта.

3-йўл

биз сизга ёрдам берамиз

Sam Lex Universalis адвокатлик фирмасини танлаб, Ўзбекистонда ва халқаро ҳамжамиятда ўз тажрибаси ва самарадорлиги билан ишонч, ҳурмат ва илтифотларни қозонган мутахассислар жамоаси билан ўз низонгизни муваффақиятли бартараф этиш имкониятига эга бўлшингиз мумкин.

УМУМАН АФСУСЛАНМАГАН
1000 дан ортиқ мижозлар сафига қўшилинг

Ҳозирги кунда Sam Lex Universalis адвокатлик фирмаси мижозларига юқори сифатли хизмат кўрсатганлиги сабабли ўз ютуқларига эришган. Ҳар бир мижозга индивидуал ёндашув билан, шаффоф ҳамда халол хизмат кўрсатилиши фирманинг энг асосий принципларидан биридир.

агар сиз қониқмасангиз, биз ҳам қониқмаймиз

Хизматларимиздан сиз мамнун бўлишингиз аниқ. Умуман олганда, низонгизни ўрганиб стратегик ечим таклиф қилганимиздан сўнг, ҳамкорлик қилишни хоҳласангиз, тўловни амалга оширишингиз мумкин.

бепул стратегик консультация

Стратегик консультацияда, сизнинг вазиятингиз ва низонгизга тўғри баҳо бериш учун, сизга муҳим бўлган саволларни берамиз. Батафсил маълумот олганимиздан сўнг, ҳолатингизнинг кучли ва заиф томонларини тушунтириб, низоли вазиятдан чиқиш йўлларини таклиф қиламиз. Буларнинг ҳаммаси мутлақо бепул.

4 + 12 =