Низоларни ҳақиқатда холисона кўриб чиқувчи халқаро суд

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган «SAM LEX UNIVERSALIS» АФ ҳузурудаги Халқаро тижорат ҳакамлик суди нотижорат ташкилоти бўлиб, асосий мақсади даромад кўриш эмас, балким низоларни инсоф, виждон, иймон билан адолат ва қонунийлик принципларига асосанланган ҳолда ҳал этиш учун ташкил қилинган. Ўз репутациямизга путур етказмалик учун ҳам илтимос ёки таниш-билишларни қатъиян аралаштирмаймиз, коррупцияга йўл қўймаймиз. Ҳолисликни таъминлаймиз ва кафолатлаймиз.

СУД ҚУЙИДАГИ НИЗОЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚАДИ:

ИҚТИСОДИЙ
НИЗОЛАР

Шартнома юзасидан қарздорликни, зарарларни ундириш, битимни ҳақиқий эмас деб топиш, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш, мулкдор ёки мулкнинг бошқа қонуний эгаси томонидан мол-мулкни бошқа шахснинг ғайриқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш ҳақидаги низолар ва бошқалар

ИНТЕЛЕКТУАЛ
МУЛК

Интеллектуал фаолият объектлари ва фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар, товарлар, ишлар ва хизматларга мулкий ҳуқуқлари бузилганлиги ҳақида низолар

КОРПОРАТИВ НИЗОЛАР

Юридик шахсни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш билан боғлиқ низолар, юридик шахс иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги низолар, таъсис шартномаси, уставлар юзасидан вужудга келган низолар

НИМА УЧУН БИЗНИНГ ХАЛҚАРО ТИЖОРАТ ҲАКАМЛИК СУДИ ДАВЛАТ СУДЛАРИДАН АФЗАЛ?

Арбитаж, бу — низоларни махсус нодавлат судларида ҳал этиш усули ҳисобланиб, кун сайин оммалашиб бормоқда. Мазкур институт Европада — Арбитраж суди, Россияда — Третейский суд, Ўзбекистонда эса Ҳакамлик суди деб аталади. У ихтиёрий судлов усули бўлиб, тарафлар ўртасида келиб чиққан низоларни ҳакамлик тартибида кўриб чиқади.

Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори якуний хисобланади ва қарор қабул қилинган кундан қонуний кучга киради. Иқтисодий судлар ва фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни текширишга ёки ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас. Бундай нодавлат судларга тўланадиган ҳакамлик йиғими давлат божига нисбатан 50 фоизга камлиги ҳам мурожаат этувчилар учун қулайлик яратади.

Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қонун асосида мажбурий ижро билан таъминланган. Фақат тарафлардан бири ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишини сўраб, иқтисодий суд ёки фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат этиши мумкин.

Бироқ бундай ҳолларда ҳам ваколатли судларнинг ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни текшириши ёки ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишига йўл қўйилмайди. Агарда ҳакамлик суди процессуал камчиликларга йўл қўйган, хусусан, тарафларнинг бири судга чақирилмаган, ваколатли бўлмаган масала бўйича қарор чиқарган бўлса, унинг қарорлари бекор қилиниши мумкин.

Шуни эътиборга олиш лозимки, ҳакамлик судлари ижтимоий, маъмурий ишларни, оила, меҳнат ҳуқуқи муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни кўриб чиқмайди. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳакамлик битимининг тарафи бўла олмайди.

Ҳакамлик суди — фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи иқтисодий низоларини ҳал этувчи нодавлат органи.

Айтиш мумкинки, ҳакамлик судларининг ихтиёрийлик, тарафларнинг тенг ҳуқуқлиги, ҳакамлик судьяларининг холислиги, одиллиги тамойилларига оғишмай амал қилиши, ўзаро ҳамкорликни сақлаб қолишга эришиш, махфийлик каби принципларга асослангани сабабли унга мурожаат этувчилар сони ортиб бораяпти.

Шунингдек, ҳакамлик судлари низоларни иқтисодий ва фуқаролик ишлари бўйича судлардан кўра тезроқ кўриб чиқади.

Ҳакамлик судининг иқтисодий судлари ва фуқаролик ишлари бўйича судлардан фарқли жиҳатлари қуйидагиларда ўз аксини топади:

— ҳакамлик суди томонидан нафақат иқтисодий ишлар, балки фуқаролик ишлари ҳам кўриб чиқиб, ҳал этилади. (иқтисодий судларида фақат юридик шахсларга оид иқтисодий низолари кўрилса, фуқаролик судларида фақат фуқароларга оид низолар кўрилади);

— ҳакамлик судида ишлар тезкорлик билан ҳал этилади.

— асосий мақсад тарафларнинг келишувига йўналтирилади ҳамда тарафлар ўртасидаги ҳамкорлик сақлаб қолинади;

— ҳакамлик муҳокамасининг махфийлиги қонун билан кафолатланади;

— томонлар жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилмайди;

— ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради;

— иқтисодий судлар ва фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳакамлик суди томонидан аниқланган ҳолатларни текширишга ёки ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас;

— ҳакамлик судлари йиғими миқдори иқтисодий суд ёки фуқаролик ишлари бўйича судда кўриб чиқилганда, тўланиши лозим бўлган давлат божининг ярмидан ошмайди;

— ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда, уни тегишли тартибда мажбурий ижрога қаратиш қонун билан кафолатланган.

НИМА УЧУН БИЗ?

Билими ва амалий тажрибаси юқори бўлган «SAM LEX UNIVERSALIS» Халқаро тижорат ҳакамлик судининг судьялари томонидан низолар тезкор, адолатли, қонуний ҳал қилиниши кафотлатланган. «SAM LEX UNIVERSALIS» Халқаро тижорат ҳакамлик суди орқали адолатни излаш ва мураккаб вазиятдан чиқишнинг энг тўғри ва замонавий танлови бўлиб, ҳақиқий демократия принципларига асосанланган адолатли суд шакли эканлиги тадбиркорлик субъектлари учун жозибадордир.

SAM LEX UNIVERSALIS ХАЛҚАРО ТИЖОРАТ ҲАКАМЛИК СУДИ

i

"SAM LEX UNIVERSALI" АФ ҳузуридаги Халқаро тижорат ҳакамлик суди НИЗОМИ

Ушбу низом – Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги “Медиация тўғрисида”ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 17-июн кунидаги “Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик судининг ҳуқуқий мақомини, ташкил этилишини, фаолиятини тартибга солади, шунингдек, уни ташкил этган “SAM LEX UNIVERSAL” адвокатлик фирмаси ҳамда бошқа юридик шахслар билан ўзаро муносабатларини белгилайди.

h

"SAM LEX UNIVERSALI" АФ ҳузуридаги Халқаро тижорат ҳакамлик суди РЕГЛАМЕНТИ

Ушбу Регламентнинг мақсади “SAM LEX UNIVERSAL” адвокатлик фирмаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик судининг (бундан кейин Ҳакамлик суди деб юритилади) иш юритиш тартиби ва ҳакамлик муҳокамаси қоидаларини белгилашдан иборат.

«SAM LEX UNIVERSAL” адвокатлик фирмаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик суди фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи хўжалик низоларини ҳал этувчи мустақил нодавлат орган хисобланади.

h

"SAM LEX UNIVERSALI" АФ ҳузуридаги Халқаро тижорат ҳакамлик судининг ҳакамлик ишини кўришда ҳакамлик суди йиғими, ҳаражати ва чиқимлари тўғрисидаги
НИЗОМИ

Мазкур Низом Ҳакамлик суди Регламентининг ажралмас қисми ҳисобланиб, ҳакамлик йиғимларни, қўшимча харажатларни ва ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг чиқимларини ҳисоблаш, тўлаш, ишлатиш ва тақсимлаш билан боғлиқ бўлган масалаларни белгилайди.

Ҳакамлик йиғими – ҳакамлик судига кўриб чиқиш учун тақдим этилган ҳар бир даъводан ундирилаётган ва ҳакамлик судининг фаолияти билан боғлиқ бўлган умумий харажатларни қоплаш учун фойдаланиладиган пул маблағилари ҳисобланади.

 

h

"SAM LEX UNIVERSALI" АФ ҳузуридаги Халқаро тижорат ҳакамлик судининг ИШ ТАРТИБИ

h

"SAM LEX UNIVERSALI" АФ ҳузуридаги Халқаро тижорат ҳакамлик судининг тўлов реквизитлари

МФО: 01125

ТОШКЕНТ Ш., АТ ХАЛК БАНКИ БОШ АМАЛИЁТЛАР БОШКАРМАСИ

СТИР: 207008548

Сўм (UZS) валютасидаги ҳ/р: 20208000104789748003

Доллар (USD) валютасидаги ҳ/р: 20208840204789748002

Евро (EURO) валютасидаги ҳ/р: 20208978604789748002

Рубль (RUB) валютасидаги ҳ/р: 20208643304789748002

“Sam Lex Universalis” адвокатлик фирмаси хузуридаги Халқаро тижорат хакамлик суди

манзили: Ўзбекистон Республикаси Самарқанд шаҳри Ислохот кўчаси 11-уй 42 «В».

 

Хакамлик йиғими: даъво суммасининг 1 (бир) фоиздан бошланади

Ўзбекистон ҳудуди учун Почта харажати: 100 000 сўм (алохида тўланиши керак)

Чет эл ҳудуди учун Почта харажати: 300 000 сўм (алохида тўланиши керак)

«SAM LEX UNIVERSALI» АФ ҲУЗУРИДАГИ ХАЛҚАРО ТИЖОРАТ ҲАКАМЛИК СУДИНИНГ халқаро валютада тўловни амалга ошириш учун банк маълумотлари

Ben’s Bank name — STATE COMMERCIAL PEOPLE BANK OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

SWIFT Code — SCPEUZ22

 

Correspondent banks in USD

The Bank of New York Mellon — (IRVTUS3NXXX) USD/8901612979

240 Greenwich Street, New York, USA. Tel. +43 1 71707-1654 | Fax: +43 1 71707-761654

Raiffeisen Bank International — (RZBAATWW) USD/70-55.090.104

Raiffeisen Bank International AG | Am Stadtpark 9, 1030 Vienna, Austria | Tel.: +43 1 71707-1654 | Fax: +43 1 71707- 761654

Asia invest bank. Russia — (ASIJRUMM) USD /30111840900000000042

National Bank of Uzbekistan — (NBFAUZ2X) USD /21002840700000450019

Uzpromstroybank — (UJSIUZ22) USD /21002840200000883001

Asaka bank — (ASBKUZ22) USD /21002840000001125001

 

Correspondent banks in EUR

Raiffeisen Bank International — (RZBAATWW) EUR/001-55.090.104

Raiffeisen Bank International AG | Am Stadtpark 9, 1030 Vienna, Austria | Tel.: +43 1 71707-1654 | Fax: +43 1 71707- 761654

National Bank of Uzbekistan — (NBFAUZ2X) EUR /21002978000009006002

 

Correspondent banks in RUR

Asia invest bank — (ASIJRUMM) RUR/ 30111810000000000422

БИК 044525234/ 30101810445250000234

National Bank of Uzbekistan — (NBFAUZ2X) RUR /21002643900009006002

 

НАМУНАВИЙ ҲУЖЖАТЛАР

h

Низони хакамлик суди ҳал қилувига топшириш тўғрисидаги битим (Ҳакамлик битими намунаси)

h

Даъво аризаси (Намуна)

h

Судьяни сайлаш тўғрисида ариза (Намуна)

h

Ишни кўришни бошқа кунга қолдириш тўғрисида ариза (Намуна)

АРБИТРАЖ ШАРТИ / АРБИТРАЖНАЯ ОГОВОРКА

Контрагент билан бўлган шартномада куйидаги шарт банд сифатида кўрсатилиши лозим:

Ўзбек тилида

Барча низолар ва келишмовчиликлар, шунингдек, амалдаги шартноманинг ҳақиқийлиги ва ҳақиқий эмаслиги, шартномани бекор қилиш, ўзгартириш, амалдаги шартнома бўйича қарздорликни, зарарни, неустойкани ундириш, шартномани тузиш мажбуриятини юклаш, шартнома бўйича жавобгар ва уни мулкини мажбурий тартибда чиқариш, четлатиш, негатор даъволар ва бошқа низолар “SAM LEX UNIVERSALIS” АФ ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи халқаро тижарот ҳакамлик судида (https://sam-lex.uz/) Суд регламентига ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ кўриб чиқилади.

Нужно включить следующую арбитражную оговорку в договоре с контрагентом:

На русском языке

Все споры и разногласия, в том числе по действительности или не действительности, расторжения, изменения настоящего договора, взыскания задолженности и ущерба, неустойки, по неисполнению или ненадлежащему исполнению настоящего договора, о принудительном заключение договора, принудительного вывода, выселения и отстранения ответчика, и его имущества, а также негаторские иски рассматриваются в постоянно действующем Международном коммерческом третейском суде при АФ «SAM LEX UNIVERSALIS» (https://sam-lex.uz/) по законодательству РУз согласно Регламенту суда

СУДЬЯЛАР РЎЙҲАТИ

1. Шукуров Вахоб Джамилович (суд раиси) Олий юридик, Самарқанд давлат унивсрситсти юридик факультети «SAM LEX UNIVERSALIS» адвокатлик фирмасида адвокат ёрдамчиси
2. Хусанов Шохрух Хамидович (суд раиси ўринбосари) Олий юридик, Самарқанд давлат унивсрситсти юридик факультети «SAM LEX UNIVERSALIS» адвокатлик фирмасида адвокат
3. Мухсинов Зафар Хакимович (судья) Олий юридик, Самарқанд давлат университети юридик факультети «SAM LEX UNIVERSALIS» адвокатлик фирмаси адвокати, Самарқанд шаҳрида фаолият юритади.
4. Эшмаматов Азим Шермаматович (судья) Олий юридик, Самарқанд давлат унивсрситсти юридик факультети “Жомбой махсус таъмирлаш” маъсулияти чекланган жамиятида юрист
5. Тияев Ортиқ Шахобиддинович (судья) Олий юридик, Самарқанд давлат университети юридик факультети «SAM LEX UNIVERSALIS» адвокатлик фирмаси адвокати, Самарқанд шаҳрида фаолият юритади.
6. Қурбонов Исроил муродкулович (судья) Олий юридик, Самарқанд давлат университети юридик факультети «SAM LEX UNIVERSALIS» адвокатлик фирмасида адвокат
7. Холматов Барот (судья) Олий юридик, Самарқанд давлат университети юридик факультети Ўзбекистон Республикаси судлари ассоциацияси Самарқанд вилоят ўринбосари
8. Эшонкулов Ботир Омонович (судья) Олий юридик, Самарқанд давлат университети юридик факультети “ASHUR TASHKENT” адвокатлик фирмасида адвокат
9. Бурхонов Умед Машрабжонович (судья) Тошкент ахборот технологиялари университети, информатика ва ахборот технологиялари факультети «Ўзбекистон интернет тадбиркорлари ва электрон уюшмаси»да технолог
10. Гуламова Гулсанам Мамадкуловна (судья) Олий юридик, Самарқанд давлат университети юридик факультети «SAM LEX UNIVERSALIS» адвокатлик фирмаси адвокати, Самарқанд шаҳрида фаолият юритади.
11. Самандаров Юлдош Дилмурадович (судья) Олий юридик, Тошкент давлат университети юридик факультети Пенсияда, Самарқанд шаҳрида фаолият юритади.
12. Курбанова Муборак Салиховна (судья) Олий юридик, Самарқанд давлат университети юридик факультети «SAM LEX UNIVERSALIS» адвокатлик фирмаси адвокати, Самарқанд шаҳрида фаолият юритади.

ШУКУРОВ ВАХОБ ДЖАМИЛОВИЧ — суд раиси

Мижозлар орасида Шукуров Вахоб агробизнес соҳасида суд ишларини юритиш ва комплекс юридик хизмат кўрсатиш бўйича тан олинган эксперт ва мутахассис ҳисобланади. Унинг бу соҳадаги кўп йиллик тажрибаси ҳамда қишлоқ хўжалиги компаниялари ва давлат органлари билан ҳамкорликда фаолият олиб бориши низоларни қисқа муддатларда хал бўлишига асосий омил бўлиб хизмат қилади.

Хусанов шохрух хамидович — суд раиси ўринбосари

Ҳуқуқий соҳаларда ва юрисдикцияларда тажрибага эга бўлган Хусанов Шохрух ўз мижозларини мамлакатдаги судларда мураккаб иқтисодий ва корпоратив низолар бўйича ҳимоя қилади. Маҳаллий ва халқаро иқтисодий ҳуқуқ соҳасининг етук мутахассиси ҳеч қачон низоларни ҳал этишда ўз ёрдамини ва креатив ёндашувини аямайди.

қурбонов исроил муродқулович — судья

Халқаро савдо ҳуқуқи соҳасида ва юрисдикцияларда тажрибага эга, тадбиркорлик субъектлари манфаатида маҳаллий ва халқаро иқтисодий шатномаларини тузишда ўз амалий тажрибасидан келиб чиқиб, сифатли ва ҳар томонлама пухта импорт ва экспорт шартномаларини тузишда ёрдам беради.

тиляев ортиқ шахобиддинович — судья

Жиноят ҳуқуқи соҳасида улкан тажрибага эга бўлган Тилляев Ортиқ, ўз мижозларини энг қийин ва оғир вазиятлардан қутқара олган, жиноят судларида адолатга эриша олган, ҳақиқат ва эзгулик йўлида ўз ёрдамини аямайдиган етук мутахассис сифатида ҳурмат қозонган.

ЭШМАМАТОВ АЗИМЖОН ШЕРМАМАТОВИЧ — судья

Судья Эшмаматов Азим Шермаматович кенг бир тадбиркорликлик соҳасининг айнан ишлаб чиқариш ва қурилиш ташкилотларининг фаолиятларида улар дуч келиши мумкин бўлган барча ҳуқуқий низоларни ҳал этилишида улкан тажрибага эга бўлиб, ҳакамлик суди тартибида кўрилаётган низолар ҳал қилинишида виждонан ва ҳалол ёндашади ва маҳаллий ишлаб чиқариш ва қурилиш ташкилотлари билан боғлиқ низоларда ўзининг иқтисодий, корпоратив ва бошқа тадбиркорлик ҳуқуқи билан боғлиқ билим ва тажрибасини ҳеч қачон аямайди

биз ҳақимизда бошқалар:

Бизнинг компаниямиз қурилиш соҳасида кўплаб лойиҳаларни амалга оширади ва ушбу лойиҳаларни амалга оширишда бизларга кўплаб контрагентлар ёрдам беради, бироқ иш давомида маълум контрагентлар билан низолар келиб чиқиши мумкин, бу одатий ҳол, мазкур ҳолатларда бузилган ҳуқуқларимиз тиклаш мақсадида «SAM LEX UNIVERSALIS» АФ ҳузуридаги Халқаро тижорат ҳакамлик судига мурожаат қиламиз. Судьялар томонидан низоларимиз адолатли, объектив ва тез кўриб чиқилиш иш фаолиятимизда самарадорликни тушурмасликга сабаб бўлади. Мен «SAM LEX UNIVERSALIS» АФ ҳузуридаги Халқаро тижорат ҳакамлик судини барчага тавсия қиламан. Судьяларга раҳмат.

— «ZLATA-BREWERY» МЧЖ таъсисчиси З.Махмудов

Бугунги кунда Ўзбекистон ва халқаро иқтисодий ҳуқуқ қонунчилигини яхши биладиган судьяни топиш қийин. Мен чин кўнглимдан чет тилларида ишни олиб бора оладиган, импорт-эскпорт муносабатларини халқаро ҳуқуқ асосида кўриб чиқа оладиган «SAM LEX UNIVERSALIS» АФ ҳузуридаги Халқаро тижорат ҳакамлик суди судьяларига раҳмат айтаман ва ҳаммага тавсия этаман. Импорт-эскпорт муносабатларидан вужудга келадиган низолар бир неча миллион долларлар билан боғлиқ, тажрибасиз, билимсиз судьяларнинг иш олиб бориши оқибатида бу пуллардан қуруқ қолишни ҳеч ким хоҳламайди.

— «KAPLANSER SAM» қўшма корхонасининг таъсисчи Сайфиев Фирдавс

«SAM LEX UNIVERSALIS» АФ ҳузуридаги Халқаро тижорат ҳакамлик суди мен учун замон талабига жавоб берадиган, ишларни адолатли ва қонуний кўриб чиқадиган, қанақадир илтимосларга ёки таниш билишларга қараб эмас, балким ҳақиқатда далил ва исботлар асосланган суддир. Ушбу суднинг инсофли ва иймонли судьяларга чин қалбимдан рахмат айтаман.

— «BOURSA NATIONAL» таъсисчиси доктор Салах Алотман

Халқаро ҳуқуқ талаблари асосида

Адолатли ва қонуний ёндашув

тажрибали судьялар ЖАМОАСИ

низолар ҚИСҚА ВАҚТ ИЧИДА кўриб чиқилади

АҚЛ билан иш тутинг, унутманг!

Ҳакамлик йиғими(божи)нинг давлат судларига нисбатан камлиги, тезкорлиги, муҳокама ёпиқ тарзда олиб борилиши ва ошкор этилмаслиги, тарафлар ўз ихтиёрлари билан ҳакамлик келишув битими асосида низони ҳал қилиш мақсадида ишни шу маҳкамага ўтказиб, судьяларни танлашлари, судьяларнинг холис ва бетарафлиги, ўзаро тортишув ва тенглик тамойиллари жорий этилганлигини алоҳида таъкидлаб айтиш зарур.

Айни чоғда ҳакамлик суди ҳал қилган низони давлат судлари такроран ва мазмунан кўриб чиқиши ёки текшириши мумкин эмас. Унинг қарори эълон қилинганидан кучга киради, тегишли равишда давлат томонидан ижроси таъминланади.

Шуларга кўра, бугунги кунда АҚШ, Германия, Франция ва бошқа бир қатор ривожланган давлатларда хўжалик ва фуқаролик низоларининг деярли катта қисми мазкур судлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Халқаро тижорат ҳакамлик суди хизматларидан фойдаланиш учун:

1-йўл

шартномада судни кўрсатиш орқали

Дастлаб шартнома тузилиши жараёнида ушбу шартнома юзасидан вужудга келадиган низолар «SAM LEX UNIVERSALIS» АФ ҳузуридаги Халқаро тижорат ҳакамлик судида кўриб чиқилишининг кўрсатилиши орқали низоларни ҳал қилишингиз мумкин

2-йўл

Ҳакамлик битимини тузиш орқали

Агарда шартномада ушбу шартнома юзасидан вуждга келадиган низолар «SAM LEX UNIVERSALIS» АФ ҳузуридаги Халқаро тижорат ҳакамлик судида кўриб чиқилиши кўрсатилмаган бўлса, иккинчи тараф билан ҳакамлик битимини тузиш лозим бўлади

 

АДОЛАТСИЗЛИКга йўл қўйманг

«SAM LEX UNIVERSALIS» АФ ҳузурудаги Халқаро тижорат ҳакамлик суди нотижорат ташкилоти бўлиб, асосий мақсади даромад кўриш эмас, балким низоларни инсоф, виждон иймон билан адолат ва қонунийлик принципларига асосан ҳал этиш учун ташкил қилинган. Ўз репутациямизга путур етказмалик учун ҳам илтимос ёки таниш-билишларни қатъия аралаштирмаймиз. Ҳолисликни таъминлайми ва кафолатлаймиз

АДОЛАЛ ВА ҚОНУНИЙЛИК КАФОЛАТЛАНГАН

Ҳакамлик судлари суднинг мустақиллигини, ҳалоллигини, бетарафлигини ва юқори профессионал малакасини таъминлайди. Фақат юристлар эмас, балки хўжалик соҳасидаги турли тармоқларнинг юқори малакали мутахассислари ҳам ҳакамлик судьялари бўлишлари мумкин. Улар тайинланмайди, балки уларни тарафлар ўз хоҳишларига кўра сайлайдилар

ОНЛАЙН МУРОЖААТ

«SAM LEX UNIVERSALIS» АФ ҳузуридаги Халқаро тижорат ҳакамлик судига оид ва судга даъво киритиш билан боғлиқ барча саволлар билан қуйидаги форма орқали мурожаат қилишингиз мумкин

8 + 2 =